Daryo

Ўзбекистонда 2025 йилда ўлимлар сони ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бир йил давомида вафот этган эркаклар сони аёлларникидан кўп бўлди.

2 дақиқа ўқиш11 923 кўришлар0 изоҳ3

Ўзбекистонда 2025-йилда вафот этганлар сони 177 104 кишини ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 2,7 минг кишига ошган.

Бир йил давомида вафот этганларнинг 55,1 фоизини эркаклар (97,5 минг киши), 45,9 фоизини аёллар (81,4 минг) ташкил этган. Вафот этганларнинг 54,1 фоизи шаҳар жойларида яшовчилар, (95,7минг киши), 45,9 фоизини қишлоқ жойларида яшовчилар бўлган (81,4 минг киши).

Уларнинг ўлим сабаблари таҳлил қилинганда фуқаролар энг кўп қон айланиш системаси касалликларидан вафот этган. Мамлакатда ҳар йили ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпи қон айланиш тизими касалликлари сабаб юз бермоқда. 2025 йил сўнгги чорагида шу сабаб туфайли вафот этганлар сони 104 минг кишидан ошган. Ундан кейинги ўринларда ўсма касалликлари, нафас органлари касалликлари ва бошқа касалликлар ўлимга сабаб бўлган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ҳудудлар кесимида ўлим кўрсаткичи қуйидагича бўлди:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 10 400;
  • Андижон вилояти — 16 948;
  • Бухоро вилояти — 9394;
  • Жиззах вилояти — 6294;
  • Қашқадарё вилояти — 15 637;
  • Навоий вилояти — 4781;
  • Наманган вилояти — 14 397;
  • Самарқанд вилояти — 19 670;
  • Сурхондарё вилояти — 12 891;
  • Сирдарё вилояти — 4624;
  • Тошкент вилояти — 16 984;
  • Фарғона вилояти — 18 695;
  • Хоразм вилояти — 9481;
  • Тошкент шаҳри — 16 926.

Ўзбекистонда 2030 йилгача аҳолининг ўртача умр давомийлиги 78 ёшга етказиш мақсад қилинган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги динамикаси қуйидагича бўлган:

  • 1991-йилда — 66,4 ёш;
  • 1995-йилда — 69,1 ёш;
  • 2000-йилда — 70,8 ёш;
  • 2005-йилда — 71,8 ёш;
  • 2010-йилда — 73 ёш;
  • 2015-йилда — 73,6 ёш;
  • 2020-йилда — 73,4 ёш;
  • 2023-йилда — 74,7 ёш;
  • 2024-йилда — 75,1 ёш.
Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йилнинг августида Мустақиллик куни муносабати билан байрам тантанасида сўзга чиққанида сўнгги йилларда тиббиёт учун ажратилаётган маблағлар 6 карра оширилганини, аҳолининг турмуш шароитлари яхшиланиб бораётгани натижасида ўртача умр кўриш даражаси 73,8 ёшдан 75,1 ёшга узайганини қайд этганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар