Daryo

“Ўзгидромет” 31 январда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

Прогнозларга кўра, шанба куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кўтарилади.

2 дақиқа ўқиш59 320 кўришлар0 изоҳ17

“Ўзгидромет” 31 январда қандай об-ҳаво кузатилишини эълон қилди. Унга кўра, шанба куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

“Ўзгидромет” февраль ойи учун ҳам прогнозни эълон қилганди. Ойнинг дастлабки беш кунлиги нам об-ҳаво билан бошланади. Ой давомида ҳарорат кечалари 2–7 даража илиқдан 0–5 даража совуққача, кундуз кунлари эса 5–10 даража илиқдан 13–18 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Ҳар ўн кунликда айрим 2–3 кун давомида ёмғир ёки қор ёғиши эҳтимоли сақланиб қолади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар