“Ўзгидромет” 16 декабрга об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, сешанба куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ- 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қиш мавсуми учун об-ҳаво прогнозига кўра, декабрь ойи нормага нисбатан бир оз иссиқроқ бўлади. Ёғингарчилик миқдори норма атрофида ёки ундан кам бўлади. Январь ойи умумий ҳолатда нормага яқин, айрим ҳудудларда бир оз совуқроқ бўлади. Учинчи ўн кунликда аномал совуқ кутилмоқда. Февраль ойи биринчи ўн кунлигида аномал совуқ давом этади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво сезиларли илийди.








