“Ўзгидромет” 18 январгача кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Ҳафтанинг иккинчи ярмида қатор ҳудудларда қор ёғиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15—17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12—14 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 15-16 январда 0-5 даража совуқ, 17-18 январда 2-7 даража совуқ, кундузи 11 январда 0-5 даража илиқ бўлади, 12—13 январда 7-12 даража илиққача кўтарилади, 14 январда 3-8 даража илиқ бўлади, 15—18 январда 2 даража совуқ-3 даража илиққача пасаяди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. 15—17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11—14 январда 2-7 даража илиқ бўлади, 15—18 январда 3 даража совуқ-2 даража илиққача пасаяди, кундузи 11-12 январда 11-16 даража илиқ, 13-14 январда 13-18 даража илиқ, 15-18 январда 2-7 даража илиққача пасаяди.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 12, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11→14 январда 0-5 даража илиқ, 15 январда 2-7 даража илиқ бўлади, 16—18 январда 2 даража совуқ-3 даража илиққача пасаяди, кундузи 11 январда 10-15 даража илиқ, 12 январда 8-13 даража илиқ, 13—14 январда 10-15 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 2-7 даража илиққача пасаяди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12—15 январда 3-8 даража илиқ бўлади, 16—18 январда 2 даража совуқ- 3 даража илиққача пасаяди, кундузи 12 январда 13-18 даража илиқ, 13-14 январда 15-20 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 5-10 даража илиққача пасаяди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16—17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 12—14 январда 7-12 даража илиқ бўлади, 15—18 январда 2-7 даража илиққача пасаяди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 12, 16—17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12—16 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади, 17—18 январда 2-7 даража совуққача пасаяди, кундузи 12 январда 3-8 даража илиқ, 13—14 январда 5-10 даража илиқ бўлади, 15—18 январда 3 даража совуқ-2 даража илиққача пасаяди.
Январь ойи учун прогнозларда, иккинчи ўн кунликда ҳарорат пасайиб бориши. Учинчи ўн кунликда республика шимолида кечаси 15-20 даражагача совуқ бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.








