Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар Лигаси 7-туридан ўрин олган “Будё Глимт” — “Манчестер Сити” учрашувида (3:1) асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа давомида ҳаракат қилди.
Ҳусанов ўйин давомида 110 марта тўп билан муомала қилди. У жами 96 та узатма амалга оширди ва уларнинг 94 таси аниқ манзилга етиб борди — 98 фоиз аниқлик. Sofascore портали футболчининг ўйинини 6,3 балл билан баҳолади.
Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги кўрсаткичлари:
- Ҳимоявий ҳаракатлар: 8 марта
- Фаол кураш орқали тўпни олиб қўйиш: 2 марта (1 таси муваффақиятли)
- Рақиб узатмаларини тўхтатиб қолиш: 3 марта
- Тозалашлар: 3 марта
- Тўпни қайтариб олиш: 5 марта
- Ерда курашлар: 2 марта (барчаси муваффақиятли)
- Ҳаводаги курашлар: 3 марта (барчаси муваффақиятсиз)
“Будё Глимт”нинг учинчи голига муаллифлик қилган Йенс Ҳауге Sofascore талқинига кўра учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди — 8,9 балл. “Манчестер Сити” сафида ягона гол муаллифи Райан Шеркининг ўйини эса 8,1 балл билан баҳоланди.








