Англиянинг “Манчестер Сити” клуби Чемпионлар Лигасининг 2025/26-йилги мавсуми учун 25 нафар футболчидан иборат қайдномасини УЕФАга тақдим этди.
Рўйхатдан ёзги трансфер ойнасида жамоага қўшилган Жанлуижи Доннарумма, Раян Аит-Нури, Маркус Беттинелли, Раян Шерки, Теяни Рейндерс ва Жеймс Траффорд каби футболчилар ҳам жой олди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам қайдномага киритилди.
“Манчестер Сити”нинг УЕФА Чемпионлар Лигаси учун қайдномаси:
Раян Аит-Нури,
Натан Аке
Маркус Беттинелли
Оскар Бобб
Раян Шерки
Рубен Диаш
Жереми Доку
Жанлуижи Доннарумма
Фил Фоден
Нико
Ёшко Гвардиол
Эрлинг Ҳоланд
Родри
Абдуқодир Ҳусанов
Матео Ковачич
Омар Мармуш
Матеус Нунес
Стефан Ортега
Теяни Рейндерс
Савинё
Бернарду Силва
Жон Стоунс
Жеймс Траффорд
Рико Люис
Нико ЎРайли
Маълумот учун, “Манчестер Сити” 2025/26-йилги Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида “Боруссия” Дортмунд”, “Реал Мадрид”, “Баер”, “Вилярреал”, “Наполи”, “Будё-Глимт”, “Галатасарой” ва “Монако” каби жамоаларга қарши ўйнайди. Ушбу баҳсларнинг 4 таси “Етиҳад” стадионида бўлиб ўца, яна 4 таси сафарда ўтиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 2024/25-йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар Лигасида янги формат жорий этилган. Эндиликда турнирда 36 та жамоа иштирок этади. Ҳар бир клуб гуруҳ босқичда саккизта ўйин ўтказади. Умумий босқич якунларига кўра, энг юқори 8 та ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олади. 9–24-ўринларни эгаллаган жамоалар эса плей-офф йўлланмаси учун қўшимча ўйин ўтказади.








