Daryo

Ўзбекистон аэропортларида бир йилда 15,5 млн йўловчига хизмат кўрсатилди

Аэропортларда йўловчи ва авиарейслар сони ошиб, халқаро ҳамда ички қатновлар фаоллиги кучайди. Шунингдек, юк ташиш ҳажмларида ўсиш қайд этилиб, авиация бозорига янги хорижий компаниялар жалб этилди.

1 дақиқа ўқиш2 498 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистон аэропортларида 2025-йилда 15,5 млн йўловчига хизмат кўрсатилди, деб хабар берди Uzbekistan Airports ахборот хизмати.

Таъкидланишича, аэропортлар барқарор ўсиш суръатларини намойиш этди. Йўловчилар оқими, авиарейслар сони ҳамда юк ташиш ҳажмларида ўтган йилга нисбатан сезиларли ўсиш қайд этилди.

Йил давомида мамлакат аэропортларида жами 128 972 та авиарейс амалга оширилган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 14 фоизга кўпдир. Рейсларнинг 92 480 таси халқаро йўналишларга, 36 492 таси эса ички қатновларга тўғри келган.

2025 йилда Ўзбекистон аэропортларида 15 504 264 нафар йўловчига хизмат кўрсатилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 15 фоизга ошган. Шундан 12 707 101 нафар йўловчи халқаро рейслардан, 2 797 163 нафари эса ички авиақатновлардан фойдаланган.

Юк ташиш сегментида ҳам ижобий динамика сақланиб қолди. Ҳисобот йилида аэропортларда 98 137 тонна юк ва почта жўнатмалари қайта ишланган бўлиб, бу 2024-йилга нисбатан 12 фоизга кўпни ташкил этди.

Шунингдек, 2025-йилда Ўзбекистон аэропортлари тармоғига тўртта хорижий авиакомпания жалб этилди. Хусусан, Air China ва China Eastern (Хитой), Korean Т’Way (Жанубий Корея) ҳамда Малайзиянинг Air Asia авиакомпаниялари мамлакат бозорига кириб келди.

Компания маълумотига кўра, йил якунлари Ўзбекистон авиация соҳасида изчил ривожланиш жараёни давом этаётганини, халқаро қатновлар фаоллиги ошиб бораётганини ҳамда ички авиақатновлар босқичма-босқич кенгаяётганини кўрсатмоқда.

Транспорт вазирлиги ўтган йилда темир йўл транспортида 10,9 миллион йўловчи ташилган, юк ташиш ҳажми эса 106,4 миллион тоннага етганини маълум қилганди. Шунингдек, транзит ташувлар 12 миллион тоннадан ошган.

Инфратузилмани модернизация қилиш доирасида Байтқўрғон—Паркент ва Самарқанд—Ургут йўналишларида қурилиш ишлари якунланиб, Бухоро–Урганч–Хива йўналиши тўлиқ электрлаштирилди ва натижада шундай темир йўллар улуши 51 фоизга етказилди.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар