Daryo

Трамп Путинни ҳам Ғазо “Тинчлик кенгаши”га таклиф қилди

Москва ушбу таклиф тафсилотларини ўрганаётганини билдирди.

1 дақиқа ўқиш3 615 кўришлар0 изоҳ4

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путинни ҳам Ғазо “Тинчлик кенгаши”га қўшилишга таклиф қилди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб “РБК” хабар берди.

“Ҳа, президент Путин ҳам дипломатик каналлар орқали ушбу тинчлик кенгашига қўшилиш таклифини олди. Биз ҳозирда бу таклифнинг барча тафсилотларини ўрганмоқдамиз. Шунингдек, барча нозик жиҳатларга ойдинлик киритиш учун Америка томони билан боғланишга умид қиламиз”, деди Песков.

Бундан олдин Трамп Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Аргентина президенти Хавер Милей ва Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт-Тўқаевга ушбу таклиф билан мурожаат қилган эди.

Маълумот ўрнида, Оқ уй Ғазо секторида тинчлик кенгаши таркибини 2026 йил 16 январда эълон қилган. Унга саккиз нафар аъзо, жумладан, АҚШ давлат котиби Марко Рубио, Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Трампнинг куёви Жаред Кушнер, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер ва бошқалар киради.

Bloomberg’нинг ёзишича, АҚШ маъмурияти кенгашда доимий ўрин олишни истаган давлатлардан камида 1 миллиард доллар сўрамоқда. Шу билан бирга, гуруҳ низоми лойиҳасида Трампнинг ўзи кенгашнинг биринчи раиси бўлиши айтилган. У ташкилотга кимни қабул қилишни ўзи ҳал қилади. Шунингдек, АҚШ президенти кўпчилик овоз билан қабул қилинадиган ташкилот қарорларини маъқуллаши ёки рад этиши мумкин.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар