Daryo

Сочиқ учун жанжал: Африка Миллатлар Кубоги финалида ноодатий вазият юз берди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода марокашлик “болбой” Сенегал дарвозаси ортида қора либосдаги бир киши билан сочиқ устида тортишаётгани акс этган. Орадан кўп ўтмай, хавфсизлик ходимлари ҳам ушбу вазиятга аралашди.

1 дақиқа ўқиш3 629 кўришлар0 изоҳ2

Африка Миллатлар Кубоги финалида ноодатий воқеа юз берди. Марокашлик тўп узатувчи бола Сенегал терма жамоаси дарвозабони Эдуар Мендининг юзини қуритиш учун фойдаланадиган сочиғини бир неча бор тортиб олишга уринган. Бу ҳолат рақибни чалғитиш ва ўйиндаги ритмини бузиш мақсадида қилинган деган тахминлар пайдо бўлди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода марокашлик “болбой” Сенегал дарвозаси ортида қора либосдаги бир киши билан сочиқ устида тортишаётгани акс этган. Орадан кўп ўтмай, хавфсизлик ходимлари ҳам ушбу вазиятга аралашди. Бу ҳолат мухлислар орасида турли саволларни келтириб чиқарди. Кейинчалик маълум бўлишича, қора кийимдаги шахс Сенегал терма жамоасининг захира дарвозабони Диуф бўлган. У жамоа захира ўриндиғида эмас, балки дарвоза ортида туриб, асосий дарвозабон Эдуар Мендининг сочиғини ушлаб турган. Диуф ёнида Марокашнинг 11-рақамли футболчиси Исмоил Саибари ҳам бўлган. У ҳам захирага ўтирмай, рақиб дарвозаси ортида вазиятни кузатиб турган.

Учрашувдан сўнг Диуф ушбу ҳолат юзасидан фикр билдирди:

“Бу вазиятни тасвирлаш учун сўз топиш қийин. Оддийгина сочиқ сабабли шундай ҳолат юзага келишини умуман кутмагандим. Уни тортиб олишга уринишгани мени ҳайратда қолдирди”.

Фото: The Sun
Фото: The Sun
Фото: The Sun
Фото: The Sun

Бундан ташқари, Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Ашраф Ҳакимининг ҳаракати ҳам томонлар ўртасида тортишувга сабаб бўлган. Ўйин тўхтаган пайтда у дарвоза устунига яқинлашиб, Мендининг сочиқни олиб, майдон ташқарисига улоқтирган. Бунга жавобан сенегаллик ҳимоячи Ҳажи Диуф реклама панжараларидан ошиб ўтиб, сочиқни қайтариб олди. Ушбу ҳолат Менди норозилигига сабаб бўлиб, футболчилар ўртасида оғзаки баҳс юзага келган.

Маълумот учун, 18 январь куни бўлиб ўтган Африка Миллатлар Кубоги финал учрашувида Сенегал Марокаш устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар