Африка Миллатлар Кубоги финал учрашуви якунига етди. Ҳал қилувчи баҳсда Сенегал ва Марокаш терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Учрашув Марокаш пойтахти Рабат шаҳридаги “Шаҳзода Моулай Абдаллаҳ” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда Сенегал 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринга эга чиқди.
Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. 90+24-дақиқада Марокаш пенальтида гол уриб, ғалаба қозониши мумкин эди, аммо Браим Диас 11 метрлик жарим зарбасини аниқ амалга ошира олмади. Қўшимча бўлимларда эса Сенегал терма жамоаси гол уришни уддалади. 94-дақиқада Папе Гее томонидан киритилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Якуний ҳисоб — 1:0.
Шу тариқа Сенегал Африка Миллатлар Кубогидаги иккинчи чемпионлигини расмийлаштирди. Бунга қадар жамоа 2021-йилда Камерунда ўтказилган турнир финалида Мисрни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритган эди.
Африка Миллатлар Кубоги
Финал
Сенегал — Марокаш 1:0
Гол: 1:0 — Гее (94)








