Daryo

Тошкентда жанговар ўқларни 1 300 долларга пулламоқчи бўлган шахс ушланди

Муқаддам Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмда портлатувчи-ҳайдовчи бўлиб ишлаган ушбу фуқаро, ўқларни ўзи билан хизматда бўлган ходимдан сотиб олган.

1 дақиқа ўқиш2 484 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентда жанговар ўқларни сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, Чилонзор туманида ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида 2001 йилда туғилган шахс харидорга 1 300 АҚШ доллари эвазига 22 дона, калибри 5.45 миллиметр бўлган жанговар ўқларни сотган вақтда ушланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.

Фуқаро муқаддам Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмда портлатувчи-ҳайдовчи бўлиб ишлагани аниқланди.

Олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида у ўқ-дориларни аввал ўзи билан ишлаган ҳарбий ходимдан 10 миллион сўм пулга сотиб олгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан иш очилди.

Аввалроқ Навоийда олтин қазиб олиш учун портловчи моддалар олиб кетаётган шахс қўлга тушганди. Унинг машинаси салонидан маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган кукун ҳолатидаги ва тайёр портлатиш воситалари топилган.

Бошқа бир ҳолатда Тошкентда фуқаро уйини таъмирлаш чоғида граната ва қуроллар топиб олган.

Уйнинг ертўласида бир дона РГД-5 қўл гранатаси, битта ТОЗ-8 русумли ўқотар қурол, бир дона ИЖ-27Э русумли ўқотар қурол, портлатиш қурилмаси, беш дона қўл гранат запали, бир дона электродетонатор ҳамда унинг портловчи шнури ва 546 дона турли хилдаги жанговар ўқ-дорилар ҳамда 1100 дона пневматик қурол ўқлари, шунингдек, ўткир тиғли жисмлар борлигини аниқланганди.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар