Daryo

Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли қатор рейслар ортга қайтди

Хусусан, Жидда ва Мадинадан Тошкентга учган самолётлар жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлди.

1 дақиқа ўқиш9 437 кўришлар0 изоҳ6

Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли 15 январь куни Ўзбекистондан учган ва Ўзбекистонга учаётган бир қатор авиарейслар жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлди.

Uzbekistan Airports матбуот хизматининг хабар қилишича, қуйидаги рейслар жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлган:

  • Fly Оnе Аsia’нинг 7Q7742 рейси (Мадина—Тошкент йўналиши), 7Q4442 рейси (Мадина—Фарғона йўналиши) Мадина аэропортига;
  • Jazeera Airways’нинг J9650 рейси (Тошкент—Кувайт) Тошкент аэропортига;
  • Sam Air’нинг 9S3303 рейси (Самарқанд—Жидда), Самарқанд аэропортига;
  • Fly Khiva’нинг 2U7911 рейси (Урганч—Мадина йўналиши) Урганч аэропортига;
  • Uzbekistan Аirways’нинг HY336 рейси (Жидда—Тошкент) Жидда аэропортига.

Эрон ўз ҳаво ҳудудини махсус рухсат этилган парвозлардан ташқари барча рейслар учун ёпган. Ушбу давлатда 2025 йил декабрь ойи охиридан бери норозилик намойишлари давом этмоқда. ТИВ Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмасликни, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ бўлишни ҳамда шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишни сўради.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар