Англия Лига Кубоги ярим финал босқичи доирасидаги Лондон дербиси якунланди. Лондондаги “Стемфорд Бриж” стадионида бўлиб ўтган учрашувда “Арсенал” футбол клуби “Челси” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ҳисоб 7-дақиқада “Арсенал” ҳимоячиси Бен Уайт томонидан очилди. Иккинчи бўлим бошида, 49-дақиқада Виктор Дёкереш ҳисобдаги устунликни иккитага оширди. 57-дақиқада “Челси” футболчиси Алехандро Гарначо ҳисобни қисқартирди. 71-дақиқада Мартин Субименди “Арсенал”нинг учинчи голига муаллифлик қилди. 83-дақиқада эса Гарначо дубль қайд этиб, ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди. Бироқ ўйин якунига қадар натижа ўзгармади.
Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 4 февраль куни Лондон шаҳридаги “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Англия Лига Кубоги ярим финалининг бошқа илк учрашувида “Манчестер Сити” “Ньюкасл” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Англия Лига Кубоги
Ярим финал, дастлабки ўйин
“Челси” — “Арсенал” 2:3
Голлар: 0:1 — Уайт (7), 0:2 — Дёкереш (49), 1:2 — Гарначо (57), 1:3 — Субименди (71), 2:3 — Гарначо (83)








