Daryo

Трамп Россия ва Хитойга АҚШдан Венесуэла нефтини сотиб олишни таклиф қилди

АҚШ президенти мамлакат бизнесга очиқлигини ва Венесуэла билан стратегик ҳамкорлигини таъкидлаб, Москва ва Пекин хоҳлаганча нефть сотиб олиши мумкинлигини, етказиб бериш эса зудлик билан йўлга қўйилишини билдирган.

1 дақиқа ўқиш6 271 кўришлар0 изоҳ2

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэлада қазиб олинаётган нефтни Россия ва Хитойга сотишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у 9 январь, жума куни Оқ уйда йирик энергетика компаниялари раҳбарлари билан учрашувида ма`лум қилган.

Учрашув давомида Венесуэланинг нефть саноатини тиклаш масаласи муҳокама қилинган. Музокаралардан олдин Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Венесуэла нефть секторига камида 100 миллиард доллар сармоя киритиш ниятини эълон қилди. Маблағларни компанияларнинг ўзлари киритиши кўзда тутилган.

Трампнинг айтишича, Венесуэла нефть бозорига кириш бўйича музокараларни фақат АҚШ ҳукумати олиб боради.

“Сиз фақат биз билан тўғридан тўғри музокара олиб борасиз, Венесуэла билан умуман муҳокама қилмайсиз. Биз буни хоҳламаймиз”, деган АҚШ президенти компаниялар раҳбарлари билан учрашувда.

​Шунингдек, АҚШ президенти мамлакат бизнесга очиқлигини ва Венесуэла билан стратегик ҳамкорлигини таъкидлаб, Москва ва Пекин хоҳлаганча нефть сотиб олиши мумкинлигини, етказиб бериш эса деярли зудлик билан йўлга қўйилишини билдирган.

“Хитой биздан истаганча нефть сотиб олиши мумкин. Россия ўзига керак бўлган барча нефтни биздан олиши мумкин. Ҳа, гарчи ўзлари катта миқдорда ишлаб чиқарса-да, уларга нефть ёқади. Бироқ Хитой, Россия ва бошқалар бизга мурожаат қилиши мумкин ва биз деярли дарҳол бизнес учун очиқ бўламиз”, деди Оқ уй раҳбари.

​Бундан ташқари у Москва ва Пекинни Венесуэла бўйича режалари ҳақида олдиндан огоҳлантирганини ва бу мамлакатлар халқларига дўстона муносабатда эканини таъкидлаган.

“АҚШ Хитойнинг нефтга ортиб бораётган талабини қондиришга ва Россия билан узоқ муддатли иқтисодий алоқаларни сақлаб қолишга тайёр”, деган Трамп.

АҚШ ҳарбийлари 9 январь куни эрта тонгда Кариб денгизида Венесуэла билан алоқадор бўлган “Олина” нефть танкерини қўлга олди.

Дональд Трамп 8 январь куни эълон қилинган интервьюсида мамлакатнинг Венесуэла устидан назорат ўрнатиши ва унинг нефть даромадларини бошқариши йиллар давом этиши мумкинлигини айтди.​

Andijondanman. Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti hamda Xalqaro Nordik universitetini (magistr) tamomlaganman. “Daryo”da 2019-yildan beri muxbir boʻlib ishlayman va maxsus materiallar, tenderlar, sud hukmlari, tarjimalar bilan shugʻullanaman. 2025-yilda “Oltin qalam” milliy mukofotini olganman. Tarixiy film va seriallarni koʻrishni xush koʻraman. Eng sevimli asarim Togʻay Murodning “Otamdan qolgan dalalar” kitobidir.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар