Daryo

Самарқандда аёл туғуруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, чиқинди қутисига ташлаб кетди

Унинг қилмиши кузатув камералари орқали аниқланган. Экспертизадан сўнг жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал этилади.

1 дақиқа ўқиш141 719 кўришлар1 изоҳ107

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида аёл туғуруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, ҳожатхонанинг чиқинди қутисига ташлаб кетди.

“Zamon.uz”нинг хабар қилишича, аёлнинг қилмиши кузатув камералари орқали аниқланиб, ҳолатга аниқлик киритилган. Чақалоқ эса ўлик ҳолда топилган.

Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати айни пайтда экспертиза тайинланганини, боланинг тирик туғилгани ёки ҳомила нобуд бўлиб, кейин туғилгани аниқланганидан сўнг жиноят иши масаласи ҳал этилишини билдирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2026-йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган. Уларнинг 539 нафари ўғил, 555 нафари қиз фарзанд.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар