Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, туман ва кўриниш масофасининг 700 метрни ташкил этгани сабабли ҳаво кемаларининг қўниши ва жўнаб кетишига нисбатан вақтинчалик чекловлар жорий қилинди.
Мазкур ҳолат муносабати билан Centrum Air авиакомпаниясининг Сеул—Тошкент йўналишидаги C6550 рейси ҳамда Air Saarkand авиакомпаниясининг Жидда—Тошкент йўналишидаги 9С3304 рейси экипажларининг тоифаси амалда белгиланган чекловларга мос келмагани сабабли Самарқанд шаҳридаги муқобил аэродромга йўналтирилди.
Бундан аввал Uzbekistan Airports Тошкент аэропорти ҳудудида электр энергияси таъминоти вақтинча ўчиб қолиши билан боғлиқ ҳолат бўйича маълумот берганди. 6 январь куни соат соат 02:28 да Қўйлиқ подстансиясидаги кичик носозлик юзага келган. Шу боис Тошкент аэропортида қисман электр узилиши содир бўлган. Узилиш самолётларнинг учиши ва қўнишига таъсир қилмаган.








