Daryo

Ўзбекистондаги метан “заправка”лар 24 соатлик иш режимига ўтказилади

Янги иш тартиби транспорт воситалари эгалари учун қулайлик яратиб, сутканинг исталган вақтида навбатсиз ёқилғи қуйиш имконини беради.

1 дақиқа ўқиш20 447 кўришлар0 изоҳ77

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 30 декабрдан бошлаб республика бўйича барча метан “заправка”лари сутка давомида узлуксиз ишлайди.

Қайд этилишича, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари соат 09:00 дан бошлаб фаолиятини йўлга қўяди. Янги иш тартиби транспорт воситалари эгалари учун қулайлик яратиб, сутканинг исталган вақтида навбатсиз ёқилғи қуйиш имконини беради.

Аввалроқ аҳолининг хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишининг олдини олиш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг иш вақти вақтинча чеклангани маълум қилинган эди.

Мазкур қарор транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳайдовчилар учун қулай шароит яратишга қаратилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар