“Ўзгидромет” 29-31 декабрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин, 30 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 31 декабрда-1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 29-30 декабрда 5-10 даража илиқ; 31 декабрда-1 январда 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29-31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 метр/секунд гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 29 декабрда 3-8 даража илиқ, 30 декабрда 5-10 даража илиқ, 31 декабрь-1 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ гача пасаяди; кундузи 29 декабрда 13-18 даража илиқ; 30-31 декабрда 5-10 даража илиқ гача пасаяди, 1 январда 7-12 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 29-30 декабрда 5-10 даража илиқ; 31 декабрда-1 январда 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди. 30-31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 метр/секунд гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат 29 декабрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ; 30 декабрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 31 декабрда кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ, 1 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди, 30-31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 метр/секунд гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 29-30 декабрда 6-11 даража илиқ, 31 декабрда-1 январда 0-5 даража илиқ гача пасаяди; кундузи 29 декабрда 14-19 даража илиқ, 30 декабрда-1 январда 7-12 даража илиқ гача пасаяди.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди, 30 декабрда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. 31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 29 декабрда ва 1 январда 0-5 даража илиқ, 30-31 декабрда 2-7 даража илиқ, кундузи 29 декабрда 10-15 даража илиқ, 30 декабрда-1 январда 3-8 даража илиқ гача пасаяди.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ; 30 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 31 декабрда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 1 январда ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.








