Daryo

Нукусда сохта банк ходими пора олаётганида ушланди

У икки фуқарога жами 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит ажратиб беришини айтиб, фирибгарлик қилган.

1 дақиқа ўқиш10 098 кўришлар0 изоҳ0

Нукусда ўзини банк ходими деб таништириб фирибгарлик қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Ҳ.К. икки нафар фуқарога ўзини гўёки банк ходими сифатида таништирган.

У Тошкент шаҳрида ишлайдиган танишлари ёрдамида фуқаро И.Т.га 1,2 миллиард сўм, фуқаро М.Б.га эса 300 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини ажратиб беришини айтиб, эвазига жами 48,4 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан бир кун аввал Тошкент вилоятида фуқаронинг уйига бостириб кириб, пул талаб қилган сохта ИИО ходимлари ушлангани хабар қилинганди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар