Daryo

Шавкат Мирзиёев Санкт Петербург шаҳрига етиб борди

“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

1 дақиқа ўқиш9 193 кўришлар0 изоҳ2

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт Петербург шаҳрига етиб борди.

“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 21—22 декабрь кунлари Евросиё Олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи мақомида ва МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.

Саммит кун тартибидан мазкур кўп томонлама бирлашмалар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ долзарб масалалар ўрин олган.

Анъанага кўра, биргаликда амалга оширилган ишларнинг асосий натижалари сарҳисоб қилинади ва келгуси йилдаги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар