Daryo

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Прогнозларга кўра, 20—21 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаларининг янги қисми кириб келади.

1 дақиқа ўқиш47 141 кўришлар0 изоҳ28

Ўзбекистон ҳудудига шанба ва якшанба кунлари нам ҳаво массаларининг янги қисми кириб келади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” матбуот хизмати хабар берди.

Прогнозларга кўра, пайшанба куни ёғиб ўтган ёғингарчиликдан сўнг, жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, жанубда 6-9 даража илиқ атрофида бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли 19—22 декабрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар