Ўзбекистонга 3 ноябрь, душанба куни совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—10 даража илиқ, кундузи 14—16 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 9—14 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ёғингарчилик кузатилмайди, кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 11—16 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13—18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6—11 даража илиқ, кундузи 14—16 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13—18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6—11 даража, кундузи 17—22 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4—9 даража, кундузи 15—20 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13—18 метр/секундгача кучайиши мумкин 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
“Ўзгидромет” 3 ноябрь куни шимолий ҳудудларга, 4—6 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келишини аввалги прогнозларида маълум қилганди. 4—6 ноябрга келиб ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва кечалари 0—3 даража илиқни ташкил этади, баъзи жойларда совуқ бўлиши мумкин. Ноябрь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1—1,5 даража паст бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда меъёрга яқин бўлади.








