Daryo

Парагвай президенти рафиқаси билан Ўзбекистонга келди

Уларни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров, ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов кутиб олди.

1 дақиқа ўқиш4 792 кўришлар0 изоҳ2

Парагвай президенти Сантяго Пеня 11 декабрь куни рафиқаси билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Расмий ташриф билан келган олий мартабали меҳмонни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров, ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Жумладан, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.

Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар