Daryo

Ўзбекистонда доллар курси 12 минг сўмдан ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

1 дақиқа ўқиш25 395 кўришлар1 изоҳ12

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

  • доллар 13,09 сўмга ошиб, 12 003,18 сўм бўлди;
  • евро 12,86 сўмга кўтарилиб, 13 987,31 сўм бўлди;
  • рубль 1,27 сўмга пастлаб, 156,68 сўмни ташкил этди.

Ўзбекистонда доллар расмий курси 19-ноябдан буён 12 минг сўмдан кўтарилмай келаётганди.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025-йилнинг 11 ойи давомида миллий валюта долларга нисбатан 7,88 фоиз, яъни 1018 сўмдан кўпроққа мустаҳкамланди. 2025 йил январь–октябрь ойларида сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан алмашув курси 7 фоизга мустаҳкамланганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар