Daryo

Қозоғистон орқали Россияга кетадиган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Сўнгги кунларда айрим Ўзбекистон фуқаролари томонидан ушбу давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уриниш ҳолатлари қайд этилган. Мамлакатнинг ваколатли органлари уларни қўлга олган.

1 дақиқа ўқиш2 418 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консуллиги Қозоғистон орқали Россия Федерациясига ҳаракатланаётган фуқароларга мурожаат қилиб, давлат чегарасидан ўтишда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишни эслатди.

Консуллик маълумотига кўра, сўнгги кунларда айрим Ўзбекистон фуқаролари томонидан Қозоғистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уриниш ҳолатлари қайд этилган. Қозоғистоннинг ваколатли органлари ушбу шахсларни қўлга олган ва уларга нисбатан Жиноят кодексининг 392 ҳамда 394-моддалари бўйича иш қўзғатган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Қозоғистонда чегара бузилиши учун жавобгарлик янада кучайтирилиб, узоқ муддатли озодликдан маҳрум этиш чоралари белгиланган.

Бош консуллик фуқаролардан давлат чегарасидан ўтиш тартибини бузмасликни, ноқонуний схемаларда қатнашмасликни ҳамда рухсат этилган назорат-ўтказиш пунктларидан фойдаланишни қатъий сўрамоқда.

Бундан аввал Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 54 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берилганди. Барча йўловчилар фавқулодда вазиятлар хизмати ва полиция ходимлари томонидан Ақтўбе вилояти Айтекеби тумани, Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга вақтинча жойлаштирилди. Фуқароларга озиқ-овқат ва зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Фуқароларни Ўзбекистонга бошқа автобус орқали тезкор равишда қайтариш чоралари кўрилмоқда. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар