“Ўзгидромет” 26 ноябрь, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Ноябрь ойининг сўнги иш ҳафтасида Ўзбекистон ҳудудида қуруқ об-ҳаво сақланиб туришини прогноз қилинган. “Ўзгидромет” қиш мавсуми учун ҳам об-ҳаво прогнозини эълон қилганди. Унга кўра, декабрь ойи нормага нисбатан бир оз иссиқроқ бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик миқдори норма атрофида ёки ундан кам бўлади. Январь ойи умумий ҳолатда нормага яқин, айрим ҳудудларда бир оз совуқроқ бўлади. Учинчи ўн кунликда аномал совуқ кутилмоқда. Февраль ойи биринчи ўн кунлигида аномал совуқ давом этади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво сезиларли илийди.








