Daryo

Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

1 дақиқа ўқиш6 169 кўришлар0 изоҳ51

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

  • доллар 16,92 сўмга ошиб, 11 988,32 сўм бўлди;
  • евро 25,49 сўмга кўтарилиб, 13 822,53 сўм бўлди;
  • рубль 0,21 сўмга ошиб 152,02 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси 56,73 сўмга кўтарилиб, 11 971,40 сўм бўлганди. 

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил январь–октябрь ойларида сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан алмашув курси 7 фоизга мустаҳкамланган. Бунга бир қатор қатор омиллар таъсир кўрсатган. Аввало, экспорт тушумлари ва халқаро пул ўтказмаларининг сезиларли ўсиши сўм қадри ортишига туртки берган. Ўз навбатида хорижий кредитлар жалб қилиниши, импорт тўловлари ҳажмларининг нисбатан барқарорлашуви ҳам мазкур тенденцияга таъсир ўтказган. Шу билан бирга, инвестиция ҳажмлари, жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ошгани ҳам сўм алмашув курси мустаҳкамланишига замин яратган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар