Daryo

Ўзбекистонда доллар курси пастлади

Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 ноябрда амалда бўладиган қиймати эълон қилинди.

1 дақиқа ўқиш3 620 кўришлар0 изоҳ18

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

  • доллар 29,69 сўмга пастлаб, 12 009,92 сўм бўлди;
  • евро 58,52 сўмга тушиб, 13 933,91 сўм бўлди;
  • рубль 1,37 сўмга пастлаб, 147,80 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси 3 кунлик пастлашдан сўнг кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 039,61 сўм сўм бўлганди. Октябрь ойи охирларидан бошлаб ушбу валюта курси уч марта 12 минг сўмдан тушди.

Марказий банк таҳлилига кўра, жорий йил 1 ноябрда мамлакат олтин-валюта захиралари қиймати 59,3 миллиард доллардан ошди. Халқаро захираларнинг 10,9 миллиард долларини хорижий валютадаги активлар ташкил этди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар