Daryo

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Афғонистондаги савдо кўргазмасида қатнашади

17–23 ноябрь кунлари Кобулда ўтказиладиган кўргазмада Ўзбекистондан борган 90 нафар тадбиркор иштирок этади. Улар ўз маҳсулотларини Made in Uzbekistan миллий стендида намойиш қилади.

1 дақиқа ўқиш2 058 кўришлар0 изоҳ3

2025 йил 17–23 ноябрь кунлари Афғонистоннинг Кобул шаҳрида “Имом Абу Ҳанифа” IV халқаро кўргазмаси ва савдо ярмаркаси ўтказилади. Унда Made in Uzbekistan миллий стенди билан 90 нафар ўзбекистонлик тадбиркор иштирок этади.

Савдо-саноат палатаси хабарига кўра, айни пайтда делегация аъзолари Кобулга етиб борган.

“Кўргазмада иштирок этишдан асосий мақсад — қишлоқ хўжалиги, кончилик, энергетика, таълим, қурилиш, автомобилсозлик, соғлиқни сақлаш, туризм, тўқимачилик ва бошқа қатор йўналишларда фаолият юритаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини намойиш этишдан иборат. Кўргазмада 5 мингдан ортиқ компаниялар, Эрон, Қирғизистон, Ҳиндистондан келган тадбиркорлар иштирок этиши кутилмоқда”, дейилади палата хабарида.

Маълум қилинишича, тадбир доирасида B2B учрашувлар ташкил этилади. Бу иштирокчиларга тўғридан-тўғри бизнес музокаралар олиб бориш, янги шериклар топиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради.

Аввалроқ палата Сурхондарё вилояти ва Афғонистоннинг Балх вилояти ўртасида ҳамкорлик бўйича ишчи комиссия йиғилиши ўтказилгани хабар қилганди. Учрашув доирасида экспорт фаолиятига оид ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ҳамда ишбилармон доиралар ўртасида B2B форматида музокаралар ўтказилган.

Фото: Савдо-саноат палатаси

Делегация аъзолари Термиз халқаро савдо марказининг фаолияти, мавжуд имкониятлар ҳамда Афғонистондан олиб келинаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишган.

Савдо-саноат палатаси

Музокаралар якунида Сурхондарё вилояти Савдо-саноат палатаси ва Афғонистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентда нархларни барқарорлаштириш учун Афғонистондан озиқ-овқат харид қилинади

Тошкентда нархларни барқарорлаштириш учун Афғонистондан озиқ-овқат харид қилинади

27-Июл, 14:01

“Трансафғон темирйўлини қуришнинг умумий қиймати 7 млрд доллардан ортади” — Жасурбек Чориев

“Трансафғон темирйўлини қуришнинг умумий қиймати 7 млрд доллардан ортади” — Жасурбек Чориев

18-Июн, 20:15

“Улар билан дўст бўлишимиз керак” — Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан ҳамкорликда ишлаш зарурлигини айтди

“Улар билан дўст бўлишимиз керак” — Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан ҳамкорликда ишлаш зарурлигини айтди

26-Апрел, 18:33

Афғонистонда қарийб 6 магнитудали зилзила юз бериб, саккиз киши ҳалок бўлди

Афғонистонда қарийб 6 магнитудали зилзила юз бериб, саккиз киши ҳалок бўлди

4-Апрел, 10:30

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди

30-Март, 22:00

Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни отишмани тўхтатишга чақирди

Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни отишмани тўхтатишга чақирди

27-Феврал, 21:18

Ўзбекистондан Покистонга экспорт қилинадиган 29 та маҳсулотга имтиёзли режим қўлланади

Ўзбекистондан Покистонга экспорт қилинадиган 29 та маҳсулотга имтиёзли режим қўлланади

9-Феврал, 19:35

“Андижон ва Тошкент вилоятида чарм-пойабзал саноати бўйича эркин иқтисодий зона очилади” — Шавкат Мирзиёев покистонлик инвесторларга шароит яратилишини айтди

“Андижон ва Тошкент вилоятида чарм-пойабзал саноати бўйича эркин иқтисодий зона очилади” — Шавкат Мирзиёев покистонлик инвесторларга шароит яратилишини айтди

9-Феврал, 19:13