Daryo

Шавкат Мирзиёев навбатдаги “C5+1” саммитини Самарқандда ўтказишни таклиф қилди

Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг саммитида Ўзбекистон президенти минтақавий ҳамкорлик бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди.

2 дақиқа ўқиш2 348 кўришлар0 изоҳ8

Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг расмий қароргоҳида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги саммитида иштирок этди. 

Дональд Трамп раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев АҚШ етакчисига асос солинганидан буён ўтган 10 йилда минтақавий савдо, транспорт ва энергетика алоқаларини ривожлантиришнинг самарали механизмига айланган “C5+1” форматидаги саммит ташкил этилгани учун миннатдорлик билдирди. Ушбу саммит Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги стратегик мулоқотни ривожлантиришда янги босқични бошлаб бериши таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

“C5+1” формати доирасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида давлат раҳбари қатор ташаббусларни илгари сурди.

Аввало, иштирокчи мамлакатларда навбати билан жойлаштириладиган доимий фаолият юритадиган котибиятни таъсис этиш таклиф қилинди.

Давлат идоралари, компаниялар ва молия институтлари ўртасида тизимли мулоқотни таъминлаш мақсадида вазирлар даражасида Инвестициялар ва савдо бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, “Марказий Осиё инвестициявий шериклиги” жамғармасини ишга тушириш долзарб экани таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиёни Жанубий Кавказ ва Европа билан боғлайдиган йирик транспорт-коммуникация ва энергетика лойиҳаларини амалга оширишда АҚШ билан фаол ишлашга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек:

  • муҳим минералларни қидириш, қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш, шунингдек, тайёр маҳсулотларни глобал етказиб бериш занжирларига киритиш учун махсус қўмитани тузиш таклиф қилинди;
  • минтақа қишлоқ хўжалигини Америка технологияларини жорий этган ҳолда модернизация қилиш мақсадида Минтақавий агротехнологик инновациялар шериклигини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди;
  • гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон президенти АҚШнинг етакчи музейларида Марказий Осиё мамлакатларининг маданий меросига бағишланган қўшма кўргазмаларни ташкил этиш таклифи билан чиқди.

Давлат раҳбари навбатдаги саммитни Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилди.Тадбирда бошқа етакчилар ҳам сўзга чиқди. Саммит якунида кўп томонлама ҳужжатлар қабул қилинди.

Ушбу саммит Трамп иштирокидаги биринчи шундай учрашув бўлди. Бундан олдин Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 2023 йил сентябрида “C5+1” форматида ўша пайтдаги АҚШ президенти Жо Байден билан учрашган эди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Вашингтонда АҚШ Конгресси вакиллари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Вашингтонда АҚШ Конгресси вакиллари билан учрашди

6-Ноябр 2025, 08:43

Ўзбекистон президенти 2025-йилда Ерни 4 марта айланиб чиқишга тенг масофани самолётда босиб ўтди

Ўзбекистон президенти 2025-йилда Ерни 4 марта айланиб чиқишга тенг масофани самолётда босиб ўтди

1-Январ, 22:01

“Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда умумий майдон бўлиши мумкин” — Қозоғистон раҳбари

“Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда умумий майдон бўлиши мумкин” — Қозоғистон раҳбари

16-Ноябр 2025, 14:51

Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси қабул қилинди

Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси қабул қилинди

16-Ноябр 2025, 14:21

“Минтақамизнинг Янги Марказий Осиё сифатидаги тарихий уйғониш даври остонасида турибмиз” — Шавкат Мирзиёев

“Минтақамизнинг Янги Марказий Осиё сифатидаги тарихий уйғониш даври остонасида турибмиз” — Шавкат Мирзиёев

16-Ноябр 2025, 13:45

“Бизнинг кучимиз — бирликда”: Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёни янада ривожлантиришнинг 7 та асосий йўналишларини айтди

“Бизнинг кучимиз — бирликда”: Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёни янада ривожлантиришнинг 7 та асосий йўналишларини айтди

16-Ноябр 2025, 12:24

Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарлари саммити бўлиб ўтади

Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарлари саммити бўлиб ўтади

14-Ноябр 2025, 10:44

Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп Оқ уйда  музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп Оқ уйда музокара ўтказди

7-Ноябр 2025, 07:53