Daryo

Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди

Уни Вашингтонда АҚШ давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау, АҚШ—Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа расмийлар кутиб олди. Президент ушбу давлатда ишлаётган ва таълим олаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар билан кўришди.

1 дақиқа ўқиш2 944 кўришлар0 изоҳ1

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 4 ноябрь куни амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига келди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, “Endryus” авиабазасида давлат раҳбарини АҚШ давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау, АҚШ—Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Вашингтонда Шавкат Мирзиёев АҚШда ишлаётган ва таълим олаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар билан кўришди. Давлат раҳбари улар билан суҳбатлашиб, муваффақиятлар тилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Ташрифнинг асосий тадбирлари 5—6 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан учрашади ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги саммитида иштирок этади.

Тадбирлар дастуридан АҚШ Конгресси ва ҳукумати вакиллари билан музокаралар, ушбу мамлакат етакчи компанияларининг раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ҳамда ишбилармон доиралар иштирокидаги давра суҳбати ҳам ўрин олган.

Саммит Трамп иштирокидаги биринчи шундай учрашув бўлади. Бундан олдин Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 2023 йил сентябрида “C5+1” форматида ўша пайтдаги АҚШ президенти Жо Байден билан учрашган эди.

Сентябрь ойи бошида  Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилиб, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг “C5+1” шаклидаги минтақавий ҳамкорлигини чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашганди. Сентябрь ойи охирида эса Нью Йоркда Ўзбекистон раҳбари АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашганди. Давлат раҳбарлари Ўзбекистон—АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга келишганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар