Бутун дунёда об-ҳавонинг кескин ўзгариб бориши деярли барча соҳаларга ўз таъсири ўтказиб келмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам қишнинг ёғингарчиликсиз, қуруқ келиши қишлоқ хўжалигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Шу боис узоқ муддатли прогнозлар кутилаётган иқлим инжиқликларига мослашиш, унга тайёргарлик кўриш ва энг муҳими келгусидаги йўқотишларни олдини олишга хизмат қилади.
Яқинда қозоқ синоптиклари (“Казгидромет”) 2025 йил ноябрь — 2026 йил март ойлари учун узоқ муддатли маслаҳатомуз об-ҳаво прогнозини ишлаб чиқди.
Қозоқ синоптиклари келаётган ноябрь ойида мамлакатнинг катта қисмида ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1 даража юқори бўлишини, ойлик ёғинлар шимол ва ғарбда меъёрдан кўп бўлишини, асосан қор кўринишида ёғишини маълум қилган. Ой сўнгида мамлакат шимоли, маркази ва шарқида ҳаво ҳарорати — 20 даража совуққача пасайиб кетиши мумкин.
Қозоқ синоптиклари қиш ойлари ва мартни умумий маънода илиқ келишини таъкидлаган.
Декабрь — катта қисмида меъёр атрофида, шимоли-ғарбида меъёрдан 1 даража юқори, яъни илиқ; шимоли-шарқида эса меъёрдан 1 даража паст, яъни совуқ бўлиши, ёғинлар республиканинг катта қисмида камроқ бўлиши маълум қилинган.
Январь — ҳарорат меʼёрий бўлади. Шарқий вилоятларида эса совуқ бўлиши мумкин. Қозоғистон тоғларида меъёрдан кўп ёғин тушиши мумкин.
Февраль — жуда иссиқ, меʼёрий ҳароратдан 1-2 даража юқори. Ғарбий вилоятларида қуруқ бўлиши кутилмоқда.
Март — баҳор бош ойи илиқ келиши мумкин.
“Ўзгидромет” прогнозлар йўқлигини маълум қилди.
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги (“Ўзгидромет”) матбуот котиби Нигора Тошхўжаеванинг “Дарё”га маълум қилишича, қиш учун узоқ муддатли маслаҳатомуз об-ҳаво прогнози ишлаб чиқилмаган.
Аввалроқ иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов қишининг қуруқ келиши оқибатида 2026 йил қишлоқ хўжалик тармоғида оғир, синовли давр бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди.Қишга ҳали прогноз чиқмаган. Тахминлар барибир яқин қолганда аниқроқ бўлади. Шунга ноябрь ойи учун октябрь охирида эълон қиламиз, деди матбуот котиби.








