Daryo

Финляндия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Тошкентда олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

1 дақиқа ўқиш2 363 кўришлар0 изоҳ0

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Финляндия президенти Александр Стубб 29 октябрь—1 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Уларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, экология, кимё, энергетика, рақамлаштириш, тоғ-кон саноати ва бошқа инновацион тармоқларда кооперацияни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилади. Меҳнат миграцияси, маданият, таълим тизимига илғор технологияларни жорий этиш соҳаларида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, шу жумладан, кўп томонлама тузилмаларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашилади.

28 октябрь куни Ўзбекистонга Сербия президенти Александр Вучич ташриф буюрганди. Икки давлат президентининг расмий делегациялар иштирокида музокаралари бўлиб ўтди ва унинг якунида Қўшма декларация ва икки давлат ҳамкорлиги бўйича 10 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар