Daryo

Туркияда 5 нафар ўзбекистонлик 61 килодан ортиқ олтин билан қўлга тушди

Улар олтинни эритиб, гўшт қиймалагичлар ичига яширган. Аэропортда ноқонуний олиб ўтаётганида қўлга тушган.

1 дақиқа ўқиш1 793 кўришлар0 изоҳ0

Туркия аэропортида 61 килодан ортиқ олтинни яширинча олиб ўтмоқчи бўлган 5 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Haber Turk нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, улар Ўзбекистондан Истанбул орқали Каппадокия вилоятининг Невшехир аэропортига учиб келган. Текширув давомида ушбу шахсларнинг багажларидан 61 килограмм 121 грамм олтин аниқланган. Қимматбаҳо металл гўшт қиймалагичлар ичига эҳтиёт қисмлар шаклида эритилиб жойлаштирилган.

Фото: Haber Turk

Невшехир вилояти полициясининг контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари гумондорлар ҳақида аввалдан маълумотга эга бўлган. Аэропортда уларни кутиб олиш учун келган шахс ҳам қўлга олинган. Қўлга олинганларнинг 3 нафари аёллар бўлган. Гумондорларнинг барчаси полиция идорасида сўроқ қилинганидан сўнг судга юборилган.

Фото: DHA

Олтинларнинг бозор қиймати тахминан 350 миллион турк лирасига (тахминан 833 минг доллар) тенг бўлган.

2025 йилнинг май ойида Туркиянинг Истанбул шаҳри аэропортида ўтказилган операция чоғида Ўзбекистон фуқароси бўлган уч нафар аёлнинг танасида яширилган 6 килограмм 28 грамм олтин аниқланиб, мусодара қилинганди. 2024 йилнинг октябрида Туркияда танасига олтин яшириб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёллар ушланганди. Улар текширилганда жинсий аъзоларига яширилган ва ҳар бири 110 грамм оғирликда бўлган 84 та олтин қуймаси борлиги аниқланганди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар