Daryo

Кенияда самолёт қулаб тушди: 12 киши ҳалок бўлди (видео)

Бортдаги барча йўловчилар хорижлик бўлгани айтилмоқда. Самолёт мамлакатдаги машҳур туристик қўриқхонага кетаётганда ўрмон ҳудудида ҳалокатга учраган.

1 дақиқа ўқиш2 072 кўришлар0 изоҳ0

Кениянинг Квале округида 28 октябрь тонгида Маасаи Мара миллий қўриқхонасига йўл олган кичик самолёт ҳалокатга учради. Ҳодисада 12 киши ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маҳаллий ҳокимият хабарига кўра, самолёт Diani аэродромидан 40 километр узоқликдаги тоғли ва ўрмонли ҳудудда қулаган. Квале округи комиссари Стивен Оринденинг айтишича, бортдаги барча йўловчилар хорижлик сайёҳлар бўлган, ҳозирда уларнинг фуқаролиги аниқланмоқда.

Кения фуқаролик авиацияси бошқармаси берган маълумотда, Cessna Caravan туридаги ҳаво кемасида жами 12 киши бўлган, ҳодиса сабаблари ҳозирча ўрганилмоқда. Расмийларнинг билдиришича, самолёт учишдан бир неча дақиқа ўтиб қулаб, ёниб кетган. Гувоҳларга кўра, улар кучли портлаш овозини эшитган, ҳодиса жойига етиб борганда эса таниб бўлмас даражада куйган инсон қолдиқларини кўрган.

Mombasa Air Safari авиакомпанияси ҳодиса юзасидан Кения фуқаролик авиацияси идораси билан ҳамкорлик қилаётганини ва расмий маълумотлар айнан шу идора орқали эълон қилинишини маълум қилган.

Маасаи Мара миллий қўриқхонаси Кения ва Танзания чегарасида жойлашган бўлиб, у Серенгети миллий қўриқхонасидан кўчиб ўтувчи ёввойи ҳайвонлар миграцияси билан машҳур туристик маскан ҳисобланади.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар