Daryo

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6 млн сўмдан кўтарилди

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,2 фоизга ўсди. Тошкентда ишловчиларнинг ойлиги 10,3 млн сўмдан ошган.

2 дақиқа ўқиш10 726 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда 2025 йил январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик номинал (солиқ ва бошқа тўловларни ўзи ичига олган) ҳисобланган иш ҳақи 6 миллион 166 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,2 фоизга ўсди.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтирилишича, ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи доимгидек, Тошкент шаҳрида кузатилган — 10,3 млн сўм. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 фоизга кўп. Кейинги ўринларда Навоий (7,6 млн сўм), Тошкент (5,8 млн сўм), Андижон (4,9 млн сўм) ҳамда Бухоро (4,9 млн сўм) вилоятлари қайд этилган.

Энг кам ўртача иш ҳақи Наманган (4,5 млн сўм), Сурхондарё (4,3 млн сўм), Қашқадарё (4,2 млн сўм) вилоятларида кузатилган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ўртача ойлик номинал иш ҳақи иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлил қилинганда эса энг юқори ўсиш суръатлари санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида қайд этилди. Хусусан, мазкур соҳада 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 122,8 фоизни ташкил этиб, иш ҳақи миқдори 5 млн 114,7 минг сўмга етгани кузатилди.

Шунингдек, таълим йўналишида ҳам сезиларли ўсиш қайд етилиб, иш ҳақи миқдори 4,1 млн сўмни ташкил этди (ўсиш — 19,8 фоиз). Ташиш ва сақлаш соҳасида ўртача иш ҳақи 9,3 млн сўмни ташкил этиб, 16,7 фоизга, ахборот ва алоқа соҳасида эса 14,9  млн сўмга етди (16,6 фоиз ўсиш). Саноат соҳасида ўртача иш ҳақи 7,3 млн сўмни ташкил этиб, 16,3 фоизга ошгани қайд этилди.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Шу билан бирга, қурилиш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 6 млн 342,6 минг сўм бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,2 фоизга ошди. Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида бу кўрсаткич 5 млн 122,8 минг сўмни ташкил этиб, 10,1 фоизга, савдо соҳасида 6 млн 875,6 минг сўмни ташкил этиб, 12,1 фоизга, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар йўналишида 3 млн 765,4 минг сўмни ташкил этиб, 14,6 фоизга ошди. Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасида эса ўртача ойлик иш ҳақи 16 млн 828,9 минг сўмни ташкил этиб, 15,6 фоизга ўсди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар