Тошкентда тегишли ҳужжатларсиз амалиёт бажариб, фуқаронинг кўзларига зарар етказган косметологларга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда “Миллий” телеканалида хабар қилинди.
Қайд этилишича, ҳолат 2025 йилнинг 7 март санасида содир бўлган. Унда қовоқ олиш амалиётини ўрганиш истагида бўлган аёл ўзини косметолог деб таништирган фуқарога шогирд тушган ва амалиётни ўтказиш учун ижтимоий тармоқда бепул операция тўғрисида эълон берган.
Шундан сўнг текинга гўзал бўлишни истаган аёл амалиётдан кейин кўзининг бири катта, бири кичик бўлиб қолганини кўрган.

Прокурор томонидан иккала “косметолог”ларга нисбатан 5 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши сўралди.
Судда жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, судланувчиларнинг бирида 4 нафар фарзанди, иккинчисида 3 ойлик чақалоғи борлиги ҳисобга олинибб 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Аввалроқ болаларни ит каби акиллатган дефектологга жиноят иши очилганди.








