FIFA миллий терма жамоалар рейтингини янгилаганини эълон қилинди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 452,35 очко билан бир поғона пастлаб, 55-ўринга тушди.
Жамоа октябрь ойида иккита халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказди. Улардан бири Тошкентда Кувайт терма жамоасига қарши бўлган бўлса, навбатдагисида Малайзияда Уругвай билан беллашди.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги “оқ бўрилар” Кувайтни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз ҳисобига 2,05 очко қўшиб олди. Ўзбекистон Уругвайга қарши ўйинда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, 3,01 очко йўқотди. Икки ўйин натижасига кўра, Ўзбекистон октябрь ойидаги йиғин доирасида умумий 0,96 очко йўқотди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирда Осиёнинг энг кучли 6 жамоаси орасидан жой олган. Улардан юқори ўринларда Япония (1 642,26 ( октябрда қўлга киритилган очко +1,79), Эрон (1 642,26 (+1,79), Жанубий Корея (1 591,84 (-1,35), Австралия (1 586,13 (+2,64) ва Қатар (1 461,60 (+7,95) жой олган.
Маълумот учун, айни пайтда FIFA рейтингида Испания етакчилик қилмоқда. Ҳозирда улар ҳисобида 1 880,76 очко мавжуд. Иккинчи поғонадан жой олган бўлса (1 872,25), кучли учликни Франция якунлаган (1 862,71).








