Daryo

ОФК янги мусобақа ташкил қилади

Мазкур турнир Осиё терма жамоалари учун халқаро учрашувлар тизимини янада тартибли ва барқарор қилишга қаратилган.

1 дақиқа ўқиш5 428 кўришлар0 изоҳ3

Осиё футбол конфедерацияси миллий терма жамоалар футболини ривожлантириш мақсадида янги мусобақа — “AFC Nations League” (ОФК Миллатлар Лигаси)ни жорий этишни маълум қилди. Янги турнир Осиё терма жамоалари учун халқаро учрашувлар тизимини янада тартибли ва барқарор қилишга қаратилган.

Мазкур мусобақа FIFA кунлари доирасида терма жамоалар учун мунтазам ва мазмунли ўйинлар ташкил этилишига хизмат қилади. Бу орқали рақиб топиш билан боғлиқ муаммолар, логистика қийинчиликлари ҳамда ортиқча харажатларни камайтириш кўзда тутилмоқда.

ОФК Миллатлар Лигаси жамоаларнинг савиясига мос рақобат муҳитини яратиб, адолатли спорт тамойилларига асосланган мувозанатни таъминлашни мақсад қилган. Шунингдек, турнир миллий терма жамоалар учун аниқ ривожланиш модели ва босқичма-босқич ўсиш йўлини белгилаб беради.

ОФК раҳбарияти ушбу ташаббусни Осиё футболи учун муҳим қадам сифатида баҳоламоқда. Қайд этилишича, лойиҳа терма жамоалар фаолиятига барқарорлик олиб киради. Бундан ташқари, мусобақага тижорий ҳамкорлар ва оммавий ахборот воситалари томонидан ҳам катта қизиқиш билдирилмоқда.

Мусобақанинг формати, босқичлари ва аниқ муддатлари ОФК қўмиталаридаги муҳокамалардан сўнг расман эълон қилинади.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар