Daryo

АҚШда Трампга қарши намойиш бошланди (видео)

Намойишчилар президентни қирол деб атаб, мамлакатга мутлақ ҳоким керак эмаслигини таъкидламоқда. Митингларни баъзи Европа шаҳарлари ҳам қўллаб-қувватламоқда.

1 дақиқа ўқиш2 191 кўришлар0 изоҳ2

АҚШнинг деярли барча штатларида 18 октябрь куни президент Дональд Трампга қарши норозилик намойишлари бошланди. Бутун мамлакат бўйлаб 2,500 дан ортиқ ҳудудларда митинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Намойишлар “No Kings” (“Қироллар керак эмас”) деб номланган бўлиб, сўл қанот коалицияси томонидан уюштирилмоқда. Улар июнь ойида ҳам бутун АҚШ бўйлаб 5 миллиондан ортиқ одамни митингларга жалб қилган эди. Ташкилотчилар Трампни авторитаризмга интилишда айбламоқда.

BBC

“Президент ўзини мутлақ ҳоким деб ҳисоблайди. Аммо мамлакатимизда қироллар бўлмаган. Биз зўравонлик, коррупция ҳамда тартибсизликка қарши курашдан тўхтамаймиз”, дейилади “Но Кингс” ҳаракати сайтида.

Республикачилар эса бу намойишларни танқид қилмоқда. Трамп тарафдорлари акцияни “Американи ёмонлаш намойиши” деб атамоқда. Баъзи штатлар губернаторлари Миллий гвардияни тайёр ҳолатга келтирган.

Трамп: “Мен қирол эмасман”

Намойишлар фонида Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида ўзига нисбатан “қирол” деб айтилган гапларга муносабат билдирган:

“Бу театр эмас. Улар мени қиролга ўхшатишяпти. Лекин мен қирол эмасман”, деган Трамп.

BBC

Норозиликлар Европага ҳам тарқалди

АҚШдаги намойишларни қўллаб-қувватлаб, Европанинг бир қатор шаҳарларида, жумладан, Берлин, Мадрид ва Римда ҳам одамлар митинг уюштирмоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар