Daryo

Исроил Ғазога гуманитар ёрдам киришини чеклади

Қарор ҲАМАС гаровга олинганлар жасадини қайтаришни кечиктираётгани билан изҳоҳланди. Исроил Рафаҳ ўтиш пунктини ҳам очишни кечиктирди.

1 дақиқа ўқиш1 412 кўришлар0 изоҳ2

Исроил Ғазога гуманитар ёрдам киришини чеклаб, Миср билан чегарадаги Рафаҳ ўтиш пункти режа бўйича очилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Яҳудий давлати ёрдам оқимини ярмига қисқартирган. Буни гаровга олинганларнинг жасадларини топшириш кечикаётгани билан изоҳлаган. ҲАМАС жасадлар вайроналар остида экани ва уларни олиб чиқиш вақт талаб этишини айтган.

ҲАМАС 15 октябрь куни гаровга олинган 4 кишининг жасадини Халқаро Қизил Хоч қўмитасига топширди. АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирганидан бери топширилган жасадлар сони 8 тага етди, 20 таси ҳақида маʻлумот йўқ.

Жасад қолдиқлари топширилишни назорат қилувчи Қизил Хоч ташкилоти 14 октябрь куни Ғазо вайроналарида жасадларни топиш қийинлигини таʻкидлади. Бу “катта қийинчилик” экани ва бир неча кун ёки ҳафта давом этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Аммо Исроил бунга кескин жавоб қайтариб, ҲАМАСни атайлаб кечиктиришда айблади. Шунингдек, Ғазога киришга рухсат этилган ёрдам юк машиналари сонини кунига 300 тага туширди. Бундан ташқари, Мисрдан Ғазога кириладиган Рафаҳ ўтиш пунктини очишни кечиктирди. Ҳар икки қарор ҳам Дональд Трамп воситачилигида тузилган сулҳ келишувини бузиш сифатида баҳоланди.

Мазкур келишув натижасида 13 октябрь куни ҲАМАС гаровга олинган 20 нафар тирик исроилликни озод қилди, 2 мингга яқин фаластинлик Исроил қамоқхонасидан олиб чиқилди ва Исроилнинг Ғазодан қисман чиқиб кетишига олиб келди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар