Тошкент шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси акасининг автомобилини олиб қочиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Авария оқибатида унинг автомобиль салонида бўлган синфдоши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллий” телеканали хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси 2025 йил 25 март куни содир бўлган. Мактаб ўқувчиси акасининг Tracker автомобилини соатига 137 километр тезликда ҳайдаган. Шундан сўнг у бошқарувни йўқотиб, иккита машина ва устунга бориб урилган. Оқибатда унинг синфдоши автомобиль салонидан учиб кетиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Воқеа эрталабга яқин, Рамазон ҳайити пайтида содир бўлди. Дўстларим қўнғироқ қилиб, “кўчага чиқмаймизми” деб чақирди. Акамнинг машинасини калитини олдим. Автомобилларга кўп қизиқардим, бошқа бундай ҳолат қайтарилмайди. Қилган ишимдан афсусдаман, деди айбланувчи судда.
Суд уни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмига кўра (транспорт ҳаракати ёки ундан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида инсон ўлимига сабаб бўлиш) айбдор деб топди. Унга тўрт йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Суд жазони қайта кўриб чиқиб, уч йиллик шартли озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилади.








