Daryo

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни туғилган куни билан табриклади

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

1 дақиқа ўқиш1 527 кўришлар0 изоҳ1

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият ҳамда дўст Россия халқига эса равнақ тилаган.

Суҳбатда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатини давом эттириш, етакчи корхона ва компанияларнинг саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудларининг ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Томонлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилди.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар