Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси мамлакатда интернетдан фойдаланиш даражаси бўйича уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларига асосланиб натижаларни эълон қилди.
2025 йил январь–август ҳолатига кўра, республикадаги аёлларнинг 93,1 фоизи интернетдан фаол фойдаланмоқда. Бу кўрсаткич эркаклар орасидаги улушдан бир оз фарқ қилади — шу даврда интернетдан фойдаланувчи эркаклар улуши 95,3 фоизни ташкил этган.
Йиллар бўйича Ўзбекистонда интернетдан фойдаланаётган аёллар улуши:
- 2021 йил — 72,6%;
- 2022 йил — 81%;
- 2023 йил — 87,3%;
- 2024 йил — 92,4%;
- 2025 йил (январь–август) — 93,1%.
Йиллар бўйича интернетдан фойдаланаётган эркаклар улуши:
- 2021 йил — 80,6%;
- 2022 йил — 86,9%;
- 2023 йил — 90,9%;
- 2024 йил — 94,2%;
- 2025 йил (январь–август) — 95,3%.
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январь–август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши 94,2 фоизни ташкил этган.








