Daryo

Ўзбекистонда Amazon Leo сунъий йўлдош интернети ишга туширилади

Рақамли технологиялар вазири энди чекка ҳудудларда ҳам интернет юқори тезликда ишлашини айтди.

1 дақиқа ўқиш7 486 кўришлар0 изоҳ7

Ўзбекистонда АҚШнинг Amazon компанияси томонидан яратилган Amazon Leo сунъий йўлдош интернети ишга туширилади. Бу ҳақда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов 16 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Дарё”га маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, яқин кунларда сунъий йўлдош интернетини улаш бўйича келишувга эришилиши кутилмоқда.

“Amazon’нинг Low earth orbit (Leo) интернети сифат, рақобат ва баъзи параметрлар жиҳатдан Starlinkʼдан ўтиб ҳам кетади. Биз Amazon Leo интернетини ишга туширяпмиз. Шу ҳафта келишувни имзолаймиз. Кейин Amazon Leo терминалларидан Ўзбекистон ҳудудида бемалол фойдаланиш имконияти бўлади. Узоқ, тоғли ва чўл ҳудудларининг барчасида сифатли, юқори тезликда ишлайдиган мобил интернетга эга бўласизлар”, деди вазир.

Шерзод Шерматов
Фото: “Дарё”

Шерзод Шерматов Ўзбекистонда Amazon Leo 2026 йилда ишга туширилиши мумкинлигини билдирди.

Аввалроқ иқтисодчилар Ботир Қобилов ва Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистонда Starlink сунъий йўлдош интернетини ишга тушириш кераклигини айтганди.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар