Daryo

Шавкат Мирзиёев АҚШдаги ўзбекистонликлар билан учрашди (фото)

Шунингдек, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашув бўлиб ўтди. Президент уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини айтди.

1 дақиқа ўқиш1 546 кўришлар0 изоҳ1

Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифини якунлар экан, анъанага кўра, ушбу мамлакатда меҳнат ва истиқомат қилаётган ватандошлар, шунингдек, АҚШнинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари билан учрашди. 

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, норасмий муҳитда ўтган самимий суҳбат давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар, хусусан, уларни фаол илгари суришда ватандошлар ва уларни бирлаштирувчи ташкилотларнинг иштироки муҳокама қилинди. Учрашувда муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ватандошлар ва ёшлар ўртасида мулоқот майдонини яратишга қаратилган "Ватандошларнинг халқаро бизнес марафони"га старт берилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Иштирокчилар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий ва таълим алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиётнинг устувор соҳаларига АҚШнинг илғор технологияларини жорий этиш, тиббиёт, транспорт ва логистика соҳаларида инновацияларни илгари суриш, мамлакатда маркетплейсларни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирди. Давлат раҳбари йиғилганларга Ватан тараққиётига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, айтилган барча таклиф ва ташаббуслар вазирлик ва идоралар томонидан пухта ўрганиб чиқилиши, энг истиқболлилари эса амалиётга татбиқ этилишини таъкидлади.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Ўзбекистон президенти АҚШда “Эл-юрт умиди” стипендиатлари сони 500 нафардан ошганига алоҳида эътибор қаратди Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва тажрибасини она юртда қўллаш учун имконият яратиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев талабаларга ўқишда ва келгусидаги касбий фаолиятларида муваффақиятлар тилаб, давлат ёшларнинг ташаббусларига доимо очиқлиги ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади. 

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўз навбатида, учрашув иштирокчилари Ўзбекистон етакчисига хориждаги ватандошлар ва ёшларга кўрсатилаётган эътибор, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун яратилаётган шароит ва имкониятлар учун миннатдорлик билдириб, Ватани равнақига янада кўпроқ ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар