Daryo

Янги қонунчилик чоралари ортидан Сингапурдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ушбу давлатда тамаки маҳсулотларини, қиздирувчи қурилмалар, электрон сигареталар, “К-подс” туридаги ва таркибида этомидат мавжуд бўлган вейпларга қарши қатъий қонунчилик чоралари кучга кирди.

1 дақиқа ўқиш1 185 кўришлар0 изоҳ1

Жорий йилнинг 1 сентябридан кучга кирган янги қонунчилик чоралари ортидан Сингапурдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ушбу санадан бошлаб давлатда тамаки маҳсулотларини қиздирувчи қурилмалар (IQOS ва бошқалар) ҳамда электрон сигареталар (вейплар), айниқса, “К-подс” туридаги ва таркибида этомидат мавжуд бўлган вейпларга қарши янада қатъий қонунчилик чоралари кучга кирган.

Сингапурга шу каби қурилмаларни олиб кириш, сотиш, сақлаш ва фойдаланиш тақиқланади.

Бунда кўриладиган чоралар:

1. Сақлаш ёки чекиш учун 2 000 Сингапур долларигача жарима;

2. Сотиш ёки олиб кириш учун 10 000 Сингапур долларигача жарима ҳамда 6 ойгача қамоқ. Ушбу ҳолат такроран содир этилса 20 000 Сингапур долларигача жарима ҳамда 12 ойгача қамоқ;

3. Такрорий ҳолларда мажбурий реабилитация ва кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилиш мумкин.

Бундан ташқари, ушбу мамлакатда “К-подс” туридаги вейпларни гиёҳванд моддалар билан боғлиқ қурилма сифатида баҳоланади, этомидат эса расмий равишда С синфдаги гиёҳванд моддалар рўйхатига киритилган.

Шу каби маҳсулотлар контрабандаси учун 3 йилдан 20 йилгача қамоқ ва 5 тадан 15 тагача қамчи жазоси берилиши мумкин.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар