Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр стансиялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси 23 сентябрь ҳолатига кўра, 8 млрд кВт/соатни ташкил этди.
Бугунги кунда мамлакатда умумий қуввати 4 682 мегаватт бўлган 12 та қуёш фотоэлектр стансияси ва 5 та шамол электр стансияси фаолият юритмоқда.
Мазкур ҳажмдаги “яшил” энергия ҳисобига 2 млрд 424 млн куб метр табиий газ тежалган, атмосферага чиқарилиши мумкин бўлган 3 млн 552 минг тонна зарарли моддалар олди олинган.
Шунингдек, жорий йил бошидан 23 сентябрь соат 17:00 гача бўлган даврда мамлакатдаги гидроэлектр, қуёш ва шамол стансиялари жами 13 млрд 220 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу кўрсаткич умумий генерациянинг 22 фоизини ташкил этмоқда.
Ушбу ҳажм 7,3 млн хонадоннинг 9 ойлик ёки 5,5 млн хонадоннинг бир йиллик электр энергияси эҳтиёжига тенгдир.








