Daryo

Ўзбекистонда доллар курси кескин тушишдан сўнг кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг 25 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

1 дақиқа ўқиш3 852 кўришлар0 изоҳ48

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра

  • доллар 48,05 сўмга кўтарилиб, 12 219,08 сўм бўлди;
  • евро 15,16 сўмга ошиб, 14 379,41 сўм бўлди;
  • рубль 0,05 сўмга кўтарилиб, 145,97 сўмни ташкил этди.

Доллар курси бундан аввал 86,10 сўмга тушиб, 12 171,03 сўм бўлганди. Ушбу валюта курси сўнгги марта 2023-йилнинг октябрида 12 200 сўмдан тушганди. 26 октябрда унинг қиймати 12 195,13 сўмни ташкил этган. 

Иқтисод фанлари доктори, профессор Тўлқин Бобоқуловга кўра, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан ҳозирги мустаҳкамланиши бу Марказий банкнинг АҚШ долларини сотиши йўли билан сунъий қилинаётган тадбир ҳисобланади,

“Шунинг учун доллар курси тушаётгани билан товарларнинг баҳоси тушмаяпти. Агар доллар курсининг сўмга нисбатан қадри пасайиши табиий иқтисодий қонуниятлар асосида давом этса, унда бу, албатта, товарлар ва хизматлар баҳоларининг пасайишига олиб келади Лекин ҳозир бу маъмурий йўл билан, яъни валюта интервенсияси орқали амалга ошириляпти, Бу нархларнинг тушишига олиб келмайдиган муҳим бир омилдир”, деган эди у “Дарё”га берган интервьюсида.

Марказий банк раиси Тимур Ишметов эса Ўзбекистонда алмашув курси ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф асосида шаклланиши, Марказий банк алмашув курси бўйича бир мақсадли кўрсаткич белгиламаслиги ва алмашув курси шаклланишига аралашмаслигини айтганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар