Хоразмнинг Урганч туманида Cobalt ва скутер ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 сентябрь куни Урганч туманидан ўтган йўлда қорақалпоғистонлик 2005-йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt машинасида йўлни кесиб ўтаётган скутер ҳайдовчисини уриб юборган.
Скутер бошқарувида бўлган шахс олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда Spark ва скутер ўртасида ЙТҲ содир бўлганди. Натижада скутер ҳайдовчиси ва йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Бошқа бир ҳолатда эса Lacetti, скутер ва Isuzu юк-транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида 2006-йилда туғилган скутер йўловчиси вафот этган.








